Бундан тахминан 5 ой аввал Даниянинг Lumigon компанияси ўзининг Lumigon T3 номли флагман смартфонини эълон қилган эди. Флагман смартфондан ташқари унинг люкс версияси T3 Exclusive модели ҳам сотувга чиқарилиши маълум қилинган.
Terabayt.uz нашрининг ёзишича, мазкур моделлар тез орада Россияда ҳам сотила бошлайди. Стандарт Lumigon T3 моделининг нархи қарийб 740 доллар, қимматбаҳо металлдан ясалган T3 Exclusive версияни 1300 долларга харид қилиш мумкин бўлади.
Lumigon T3 корпуси Corning Gorilla Glass 4 стандартидаги шиша ва зангламас пўлатдан қилинган. 13 МПли ва 4 МПли қўш асосий камерага эга. Олд камеранинг аниқлиги 5 МП. Гаджет бармоқ изи сканери, 4,8 дюймли Full HD аниқлигидаги SuperAMOLED-экран, саккиз ядроли MediaTek Helio X10 процессори, 3 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган.
Қурилма Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди, 2285 мА/ст сиғимли батареядан қувватланади. Оғирлиги – 145 грамм. Ўзбекистонда қачон пайдо бўлиши номаълум. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди