
Жанубий Кореянинг LG компанияси куни кеча Nexus 5X услубидаги арзон LG U смартфонни намойиш қилди. Ҳозирча модель фақат Жанубий Кореяда сотилади, дея хабар бермоқда LG билан алоқадор сайтлардан бири.
LG U худди Nexus 5X сингари 5,2 дюймли Full HD 1080p (1080 х 1920 пиксель) аниқлигидаги дисплей, 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Модель ўлчамлари (147,6 x 73,2 x 7,7 мм) ва оғирлиги (135 грамм) билан Google учун чиқарилган смартфонга жуда яқин. Гаджетга 1,4 ГГц частотадаги Snapdragon 4xx процессори, 3000 мА/ст сиғимли батарея, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камера ўрнатилган.
Доимий хотира сиғимини microSD-карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.
Модель Жанубий Кореяда LG U+ мобил оператори томонидан 340 доллар нархида учта ранг версияларида сотилиши маълум қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар