Расман: Бинансе Ўзбекистонда иш бошлади

Расман: Бинансе Ўзбекистонда иш бошлади
Маҳаллий "Coinpay" ва хорижий "Бинансе" криптобиржалари интеграция жараёнлари якунланди. Энди ўзбекистонликлар "Соинпай" орқали хорижий биржадан ҳам фойдаланиши мумкин.

"Барча интеграция босқичлари якунланганини мамнуният билан эълон қиламиз ва энди Ўзбекистон фойдаланувчилари Бинансе крипто-биржаси томонидан ишлаб чиқилган ечимдан расмий равишда фойдаланишлари мумкин.
Расман: Бинансе Ўзбекистонда иш бошлади
Ушбу хизматнинг ишга туширилиши Ўзбекистон Республикаси Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги кўмагида ва Coinpay ҳамда Бинансе ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

Энди фойдаланувчилар крипто-активлар билан хавфсиз ва қулай операцияларни амалга оширишлари, миллий валютада банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали маблағ киритиш ва ечиб олиш имкониятига эга", дейилади компания хабарида.

Манба: coinpay.uz

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар