23:23 / 29.01.2025
186

ChatGPT асосчиси хитойлик рақобатчиси DeepSeek’ни ўғирликда айблади

ChatGPT асосчиси хитойлик рақобатчиси DeepSeek’ни ўғирликда айблади
Фото: NurPhoto
Дунёга машҳур ChatGPT тил моделини яратувчи OpenAI дастурчи компанияси вакиллари янги рақобатчиси - Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллект компаниясини ўғирликда айблади. Бу ҳақда Financial Times (FT) хабар берди.

Техник мутахассисларга кўра, гап моделларни тайёрлаш учун зарур восита бўлган «дистиллаш» деб аталадиган восита ҳақида кетмоқда. Оддий қилиб айтганда, илгари номаълум ва СИ соҳасида ишлайдиган кичик компаниялар каттароқ ва кучлироқ нейрон тармоқларнинг ҳосил бўлган блокларидан олинган ўзга ишланмалардан фойдаланади. Шу сабабли DeepSeek каби моделлар ChatGPT натижаларига эришиш учун камроқ ресурсларни талаб қилади.

Қизиғи шундаки, «дистиллаш» сунъий интеллект соҳасида ғайриоддий ёки инновацион нарса эмас, лекин OpenAI юридик жамоаси бундай ҳаракатни рақобатдош маълумотлар моделларини яратишда фойдаланишни тақиқлаган. FT нашрининг OpenAI компаниясида манбасининг таъкидлашича, ҳаммани ҳайратда қолдирган DeepSeek чатботининг яратувчилари бу тақиқни четлаб ўтишга қарор қилган.

Аввалроқ, Хитойнинг DeepSeek стартапи янги сунъий интеллект моделини тақдим этиши глобал молия бозорини ларзага солган, оқибатда Nvidia, OpenAI, Microsoft ва Google каби йирик технологик компаниялар акциялари нархи кескин тушиб кетган эди.

2025 йил 20 январда DeepSeek ўзининг DeepSeek-R1 ва DeepSeek-R1-Zero каби инновацион моделларини тақдим этди. Ушбу моделлар 671 миллиард параметрга эга бўлиб, юқори самарадорлик кўрсатган. Модел бошқа йирик моделлар билан солиштирганда 11 баробар камроқ ҳисоблаш қувватини талаб қилади. Таҳлилчиларга кўра, DeepSeek R1 барча асосий мезонларда OpenAI'нинг ChatGPT о1 моделини ортда қолдирган. Бундан ташқари, у мутлақо бепул ва API билан ишлаш бир неча баравар арзон.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно