
Samsung Electronics компанияси ўзининг иккинчи авлод Android-смартфони Galaxy Win ни намойиш қилди. Ҳамёнбоп қурилмалар синфига кирувчи ушбу янги смартфон 64 битли процессор билан жиҳозланган.
Galaxy Win 2 да процессор сифатида такт частотаси 1,2 ГГц бўлган Qualcomm Snapdragon 410 нинг тўрт ядроли модели ишлатилган. Тезкор хотира 1 Гбайтни, доимий хотира эса 8 Гбайтни ташкил қилади. Смартфон хотираси иккита microSD флеш-карталари билан тўлдирилиши мумкин.
Фото ва видеотасвир учун 5 Мп ли асосий ҳамда 2 Мп ли олди камера ўрнатилган. Қурилма 2000 мА·соат сиғимли аккумуляторли батареядан қувватланади. Смартфонда кўрсатиш қобилияти 800 × 480 пикселни ташкил қиладиган 4,5-дюймли сенсор дисплей ўрнатилган.
Қурилманинг ўлчамлари 131 × 68,1 × 8,8 мм ни, оғирлиги 130 граммни ташкил қилади. Қурилма SIM-карта ёрдамида LTE-тармоқларга улана олади. Улар учун смартфонда иккита слот мўлжалланган. Смартфонга Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилган.
Samsung Galaxy Win 2 модели Бразилияда намойиш этилди ва биринчи бўлиб шу мамлакатда сотувга чиқарилади. Қурилманинг нархи 230 долларни ташкил қилиши айтилган. Смартфон уч хил рангда чиқарилади.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар