Terabayt.uz сайтининг маълумот беришича, Oppo фирмаси 2016 йил 3 чорак давомида Хитойда энг кўп смартфон сотишга муваффақ бўлган компанияга айланди. Таъкидлаш керак, Хитойда машҳур бўлган мазкур смартфон ишлаб чиқарувчи ўз тарихида биринчи маротаба бундай кўрсаткични қайд қилмоқда.
Айниқса, фирманинг R сериясидаги моделлар кўплаб мижозларнинг эътирофига сабаб бўлди. Масалан, бундан бир неча кун олдин Oppo илғор камера ва кучли техник параметрларга эга бўлган Oppo R9 Oppo ва R9 Plus смартфонларини намойиш қилди ва бу смартфонлар жаҳондаги IT саноати мутахассислари томонидан илиқ кутиб олинди.
Oppo 3 чорак давомида 25,3 миллион дона смартфонни сотувга чиқарган ва 16,6% Хитой смартфон бозорининг улушига эгалик қилган. Бу аввалги йилдаги кўрсаткичдан 121,6%га юқоридир. Энг қизиғи, Oppo билан бир қаторда Vivo фирмаси ҳам смартфон сотувлари борасида Huawei ва Xiaomi компанияларини ортда қолдирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»