«Яндекс» иш қидириш учун мўлжалланган мобил дастур чиқарди


«Яндекс.Работа» сервиси мобил дастур билан бойиди, дея хабар бермоқда «Российская газета».
Дастур бутун Россия бўйлаб 400 мингдан ортиқ бўш иш ўринларини жамлайди. У бир қатор таниқли рекрутинг компаниялари билан ҳамкорликда яратилди.
Интернет орқали иш қидиришдан фарқли равишда, дастур резюме ёзиш ва уни юбориш талабини қўймайди: ўзингизга мос вакансияни топгач, шу заҳотиёқ иш берувчига қўнғироқ қилиш ва учрашиш ҳақида келишиб олиш мумкин.
Манба: www.daryo.uz
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…