Terabayt.uz сайтининг ёзишича, LG компаниясининг навбатдаги муҳим флагманларидан бири LG G6 модели LG Inotek технологияси билан таъминланади.
Мазкур технология флагманга фойдаланувчини аниқлашга ёрдам берадиган кўз ёй пардаси сканери билан боғлиқдир. Ушбу сканер Samsung Galaxy Note 7 моделидаги сингари олд камерадан алоҳида эмас, балки селфи-камера билан биргаликда битта модулда жойлаштирилади. Бундай комбинацияланган модуль корпусдаги жойни ҳам тежашга ёрдам беради.
Аввалроқ интернет тармоғидаги сайтларда Жанубий Корея компаниясининг навбатдаги флагмани LG G6 бу йил тақдим этилган G5 моделидаги каби модулли дизайн эга бўлмаслиги борасида турли хабарлар тарқалган эди. Афтидан, LG янги флагман дизайни ва техник хусусиятларини ниҳоясига етказиб бўлган ва шу боис унга тегишли параметрларни ошкор қилишни бошлаган кўринади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди