
АҚШнинг Kingston компанияси янги турдаги 256 гигабайтли microSDXC Class 10 UHS-I хотира картасини тайёрлади. Қурилманинг габаритлари 11 х 15 х 1 мм, у сувдан IPX7 стандарти бўйича ҳимояланган.
Terabayt.uz сайтининг маълум қилишича, microSDXC-карта турли об-ҳаво шароитларида ҳам ишлаши мумкин (Цельсий бўйича -25 совуқ ва +85 иссиққача). Бундан ташқари, хотира картаси жуда кучли бўлмаган зарба ва тебранишларга чидамли. Бундай хусусият, айниқса, аэропортларда қўл келади.

Маълумотни ёзиш тезлиги 10 МБ/сониядан бошланади, ўқиш тезлиги эса сониясига 45 МБни ташкил қилади. Қурилма Class 10 таснифига кирганлиги учун унга муддатсиз кафолат хизмати кўрсатилиши маълум қилинган.
Ҳозирча хотира картасининг нархи ҳақида маълумот берилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар