21 октябрь куни Google компанияси Microsoft ва Adobe фирмаларига Windows операцион тизимидаги жиддий ҳимоя бўшлиқлари ҳақида хабар қилган. Орадан беш кун ўтгач, Adobe CVE-2016-7855 коди остида Flash дастурини янгилаб, ўз рақиби тарафидан маълум қилинган заиф нуқтани бартараф қилди. Microsoft эса ушбу хабар юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган. Шундай кейин Google ўз блогида Windows операцион тизимидаги ушбу ҳимоя бўшлиғи ҳақида барча фойдаланувчиларни огоҳлантирган, дейилади Terabayt.uz сайти хабарида.
Windows’даги заиф нуқта бевосита операцион тизимнинг ядросида жойлашган бўлиб, ҳимоя тизимини бузиб киришга имкон яратиши мумкин. Унга win32k.sys ёрдамида NtSetWindowLongPtr() тизим чақируви орқали кириш мумкин. Google блогида ёзилишича, Chrome браузери Windows 10 дастурида win32k.sys тизим чақириқларини блоклаш орқали ушбу заифликнинг олдини олмоқда.
VentureBeat мутахассисларининг қайд қилишича, мазкур ҳимоя бўшилиғини бартараф этиш учун Microsoft’га қўшимча вақт керак. Унгача эса кучли ҳимоя учун Windows 10 операцион тизими ва Microsoft Edge браузеридан фойдаланиш тавсия этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди