22:11 / 06.02.2025
37

ASUS «араб шайхлари» учун олтин дизайндаги эксклюзив видеокартани тақдим этди

ASUS «араб шайхлари» учун олтин дизайндаги эксклюзив видеокартани тақдим этди
ASUS компанияси GeForce RTX 5090 нинг ҳашамат ва технологияни қадрловчилар учун махсус версиясини эълон қилди. ROG Astral GeForce RTX 5090 Dhahab номини олган ушбу модель фақат кучли техник хусусиятлари билан эмас, балки ўзига хос дизайни билан ҳам ажралиб туради.

Видеокарта тўрт слотли конструкцияга эга бўлиб, тўрт вентилятор, буғ камераси ва катта радиатор билан жиҳозланган. Бироқ унинг асосий ўзига хослиги Ўрта Шарқ маданияти ва меъморчилигидан илҳомланган олтин дизайнида. Корпус олтин рангда бўлиб, устида араб каллиграфияси, туркуаз безаклар ва саҳро манзаралари тасвирланган.

Техник хусусиятлар:
* 32 GB GDDR7 видеохотира (512-бит шинада)
* Максимал частота бусти: 2610 MHz
* Камида 1000 Вт қувватли блок тавсия этилади
* Ўлчамлари: 357 × 149 × 76 mm

Комплект таркибида позолинган кронштейн ҳам мавжуд бўлиб, бу нафақат карта барқарорлигини оширади, балки дизайнга янада ҳашамат бағишлайди.

Нархи ва чиқиш санаси ҳозирча номаълум, аммо экспертлар унинг базавий модель ($3100) дан анча қиммат бўлишини тахмин қилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно