22:25 / 06.02.2025
61

Xiaomi 15 Ultra икки рангли дизайнда кўриниш берди

Xiaomi 15 Ultra икки рангли дизайнда кўриниш берди
Интернетда Xiaomi 15 Ultra флагманининг янги фотоси пайдо бўлди. Бу сафар смартфон икки рангли дизайн билан намоён бўлди.

Дизайн Leica M1 каби классик фотоаппаратлардан илҳомланган бўлиши мумкин. Смартфон бурчагида “Ultra” ёзуви, катта Leica логотипи ва массив перископ камераси кўриниб турибди. Миш-мишларга кўра, асосий перископ камераси 200 MP бўлиши мумкин, қолган учта камера эса 50 MP сенсорлар билан жиҳозланади.

Xiaomi 15 Ultra расмий тақдимоти феврал охирида бўлиб ўтиши тасдиқланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно