22:35 / 06.02.2025
44

Sony PlayStation дастурий таъминот жамоасини қисқартирмоқда

Sony PlayStation дастурий таъминот жамоасини қисқартирмоқда
Sony компаниясида навбатдаги ишдан бўшатишлар бошланди. Бу сафар қисқартиришлар PlayStation дастурий таъминот бўлимига таъсир кўрсатди. Ушбу ҳолат ҳақида Сан-Францискода яшовчи катта техник дизайнер Рёсуке Хана хабар берди.

"Жамоамнинг катта қисмини PlayStation таркибидан бўшатишди. Бу мен учун орзудаги иш эди — PS1 давридан бери ўйнаб улғайган платформада, PS5, Portal, PS VR2, PS App ва келажакдаги консоллар устида ишлаш катта шараф эди. Агар сиз консоль интерфейси билан ишлаш тажрибасига эга муҳандис излаётган бўлсангиз, бемалол боғланинг," — дейди Хана.

Sony техник жамоасидан қанча одам бўшатилгани ёки қисқартириш сабаблари ҳақида расмий маълумот йўқ. Бироқ бундай воқеалар энди ҳеч кимни ҳайратга солмайди: сўнгги йилларда ўйин индустрияси инқирозни бошдан кечирмоқда, ва кўплаб компаниялар олдинги стратегияларини давом эттиришга молиявий имконият топа олмаяпти.

Game Developers Conference томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 2024 йилнинг январ ойида ўйин индустриясидаги ишлаб чиқувчиларнинг 11% ишдан бўшатилган, 4% эса бутунлай ёпилган студияларда ишлаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно