![LG янги ақлли ҳаво тозалагич PuriCare AeroHit’ни тақдим этди](/uploads/posts/2025-02/havo-tozalagich.webp)
LG компанияси PuriCare AeroHit номли янги ақлли ҳаво тозалагичини тақдим этди. Силиндрсимон дизайнга эга ушбу қурилма ҳатто 0,01 микронгача бўлган чанг зарраларини фильтрлаш ва ҳавонинг ҳолатини кузатиш имкониятига эга.
PuriCare AeroHit ҳавони чанг, вируслар, аллергенлар, ҳидлар ва бошқа зарарли заррачалардан тозалаш учун Aero Series H фильтридан фойдаланади. Қурилма фильтрнинг ишлаш муддатини кузатиб боради ва ўз вақтида алмаштириш зарурлигини олдиндан прогноз қилади.
Ушбу ҳаво тозалагич LG ThinQ иловаси орқали смартфон ёрдамида масофадан бошқарилиши мумкин. Шунингдек, қурилмадаги сенсорли дисплей орқали қўлда созлаш ҳам осон бажарилади.
Тунги режимда қурилма шовқин даражасини 25 дБ дан оширмайди, бу эса қулай ухлаш имконини беради. LG PuriCare AeroHit нархи 234 доллар этиб белгиланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар