23:59 / 02.11.2016
6 720

МСК ишонч телефонини ишга туширди

МСК ишонч телефонини ишга туширди

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида кечаю кундуз ишлаб турадиган «ишонч телефони»: 0 371 239-35-62 йўлга қўйилди. Terabayt.uz сайти ёзишича, у Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида ташкил этилди.

Узлуксиз ишловчи тармоқ жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар юзасидан қонунда белгиланган чораларни кўришни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Шу билан бирга, у округ, участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқа ўрнатишни таъминлашга мўлжалланган.

Телефон қўнғироғидан ташқари, факс: (0371) 239−42−43 ва электрон почта: [email protected] орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » МСК ишонч телефонини ишга туширди