date

Россияда МСК-230 циклотрони учун 127 тонналик магнитопровод синовдан ўтди

Россияда МСК-230 циклотрони учун 127 тонналик магнитопровод синовдан ўтди

“Росатом” мутахассислари МСК-230 тиббий ўта ўтказувчан циклотрони учун мўлжалланган магнитопроводни (электромагнит) муваффақиятли ишлаб чиқди ва синовдан ўтказди. Ушбу қурилма циклотроннинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

МСК-230 қурилмасининг ишга туширилиши Россияда протонли флеш-терапияни амалга ошириш имконини беради. Бу нурланиш терапиясининг замонавий усули бўлиб, унда ўта юқори дозадаги нурланиш ўсимтага жуда тез ва юқори аниқликда етказиб берилади.

Янги технология даволаш самарадорлигини ошириш билан бирга, ўсимта атрофидаги соғлом тўқималарнинг шикастланишини сезиларли даражада камайтиради. Бу саратон касаллигига қарши курашда муҳим қадамдир.

Геометрик аниқлик ва юқори бўйинтуруқни кўтариш тизимининг ишлаши бўйича ўтказилган синовлар магнитопроводнинг барча муҳим параметрларини тасдиқлади. Хусусан, секторлар орасидаги зарур масофа ва уларнинг параллеллиги белгиланган меъёрларга тўлиқ жавоб берган.

“Росатом” институти НИИEФА директори Кирилл Смирновнинг таъкидлашича, ушбу ютуқ чизиқли тезлаткичлар ва циклотронлар технологиясида янги босқични бошлаб беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россияда МСК-230 циклотрони учун 127 тонналик магнитопровод синовдан ўтди