Apple янги MacBook Air ва iPad Air’ни тез орада тақдим этади

Apple янги MacBook Air ва iPad Air’ни тез орада тақдим этади
Bloomberg журнали муҳаррири Марк Гурман хабар беришича, Apple дўконларида iPad Air ва MacBook Air захиралари камаймоқда. Бу эса тез орада янги моделларнинг расмий тақдимоти бўлиши мумкинлигидан далолат беради.

Компаниянинг янги MacBook Air ва iPad Air қурилмалари анъанавий енгиллик ва кучли техник хусусиятлари билан ажралиб туриши кутилмоқда. Дизайн жиҳатидан эса катта ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин.

Тахминларга кўра, Apple махсус тадбир ўтказмасдан, маҳсулотларни бевосита онлайн тақдим қилади, худди аввалги қурилмалар сингари.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар