Хитойнинг Xiaomi компанияси айни пайтда сувга чидамли рюкзак устида ишламоқда. Мослама аввалроқ Xiaomi учун курткалар тайёрлаган 90 Points фирмаси томонидан ишлаб чиқарилади.
Рюкзак фақат кулранг версияда чиқарилади. Габаритлари — 395 х 290 х 160 мм, вазни — 771 грамм. 100% полиэстрдан ишланади, ичига ҳам полиамид материали билан ишлов берилади. Рюкзакнинг ташқи томони сув қайтариш хусусиятига эга, остки қисми эса умуман сув ўтказмаслиги маълум қилинган. Рюкзак ёмғир ва жалали об-ҳавога мўлжалланган.
Мосламага бемалол 14 дюймли ноутбукни жойлаштириш мумкин. Қулфи магнит билан ҳимояланиб, қўшимча хавфсизлик ҳосил қилади.
Рюкзак 26 доллар нархида 13 декабрдан бошлаб Хитойда сотувга чиқади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди