21:31 / 09.02.2025
173

Google сунъий интеллекти ёрдамида ўз-ўзини тиклай оладиган асфальт яратилди

Google сунъий интеллекти ёрдамида ўз-ўзини тиклай оладиган асфальт яратилди
Буюк Британия ва Чилилик олимлар гуруҳи ўз-ўзини тиклай оладиган янги йўл қопламасини тақдим этди. Ушбу материал дарахтлар ва айрим ҳайвонларда кузатиладиган табиий регенерация механизмларидан илҳомланган.

Ўз-ўзини тиклай оладиган асфальт

Тадқиқотчилар сунъий интеллект ва машинавий ўрганиш усулларидан фойдаланиб, мураккаб органик суюқликлар, жумладан, битум таркибидаги бирикмаларни таҳлил қилишди. Бу орқали атом даражасидаги моделлаштириш жараёнини тезлаштириш имконини берувчи янги модел яратилди. Шунингдек, Google Cloud технологияси кимёвий хусусиятларни таҳлил қилиб, виртуал молекулалар яратишга ёрдам берди.

Бугунги кунда бундай ёндашув фармацевтика соҳасида дори воситаларини ишлаб чиқишда қўлланилади. Лаборатория синовлари шуни кўрсатдики, янги асфальт қопламадаги майда ёриқларни атиги бир соат ичида бартараф эта олади. Бундай самарадорлик қайта ишланган материаллардан олинган табиий микрокапсулалар – споралар ва тикловчи компонентлар ҳисобига эришилади.

Келажакда ушбу технология йўл инфратузилмасини сақлаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Таъмирлаш эҳтиёжининг пасайиши туфайли ўз-ўзини тиклай оладиган асфальт экологик ва иқтисодий жиҳатдан фойдали ечим сифатида қаралмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно