
Дастурчилар кўп йиллардан бери машҳур DOOM ўйинини турли қурилмаларда ишга туширишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Илгари ушбу классик шутер браузерга мослаштирилган бўлса, энди эса у Google қидирув сатрида ҳам ишга тушди.
Pedro Webber исмли дастурчи DOOM’ни Google қидирув сатрида ишга тушириш имконини берувчи скрипт ёзди. У ўйин портини Python’да яратиб, уни қидирув тизими орқали ишга тушириш учун мослаштирди. Жараён давомида махсус тузатишлар талаб қилинган бўлса-да, натижа ижобий бўлди. Ўйин қора-оқ режимда ва паст кадр тезлигида ишлайди, аммо ҳатто геймпад орқали ҳам бошқариш мумкин.
Бунга ўхшаш лойиҳалар аввал ҳам амалга оширилган. Бошқа бир дастурчи DOOM’ни Chromium браузерларини қўллаб-қувватлайдиган PDF файлда ишга туширадиган скрипт яратган эди. Бундан ташқари, ўйин капча, Telegram мессенжери ва бошқа ноодатий платформаларга ҳам мослаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар