Microsoft компанияси Windows 11 да ўйинларга таъсир қилган хатоларни тасдиқлаганидан икки ҳафта ўтмай, тасвир ва овоз муаммоларини бартараф этувчи янгиланишни чиқарди. Энди фойдаланувчилар операцион тизимни BSOD (ўлим экрани) ва бошқа муаммолардан қўрқмасдан янгилашлари мумкин.
Муаммо нимада эди?
- Auto HDR функциясининг ёқилиши баъзи компьютерларда музлаш ёки нотўғри ранг узатилиши муаммоларига сабаб бўлган.
- Айрим ўйинлар жавоб беришдан тўхтаган ёки умуман ишламай қолган.
Ечим:
- KB5050094 янгиланиши бу муаммоларни ҳал қилади.
- Windows 11 Home ва Pro 22H2/23H2 версиялари фойдаланувчилари бу 24H2 версиясига янгилашлари мумкин.
- Янгилаш қўлда амалга оширилади – у ихтиёрий янгиланишлар менюси орқали ёки Microsoft’нинг расмий сайтидан юклаб олиниши мумкин.
Microsoft илгари баъзи қурилмаларда қулоқчин ва веб-камералар билан боғлиқ муаммоларни ҳам ҳал қилганини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар