date

Microsoft Windows 11 учун йирик унумдорлик янгиланишини чиқарди

Microsoft Windows 11 учун йирик унумдорлик янгиланишини чиқарди

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг 24Ҳ2 ва 25Ҳ2 версиялари учун хавфсизлик билан боғлиқ бўлмаган янги тизим янгиланишини тақдим этди. КБ5089573 рақамли ушбу пакет 26200.8524 ва 26100.8524 йиғмалари кўринишида фойдаланувчиларга етказилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мазкур янгиланишни Windows Упдате (Янгиланишлар маркази) ёки Microsoft янгиланишлар каталоги орқали юклаб олиш мумкин. Дастурий таъминот тизим унумдорлигини оширишга қаратилган бўлиб, узоқ рўйхатдан иборат янги функциялар, яхшиланишлар ва хатоликлар тузатилишини ўз ичига олади.

Асосий ўзгаришлар қаторида тизимнинг ишлаш тезлигини оптималлаштириш ва интерфейс элементларидаги камчиликларни бартараф этиш кўзда тутилган. КБ5089573 янгиланиши ихтиёрий характерга эга бўлиб, уни ўрнатиш учун фойдаланувчидан созламалар бўлими орқали қўлда тасдиқлаш талаб этилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу янгиланишда тақдим этилган барча янги имкониятлар кейинчалик, яни 2026-йилнинг июн ойидаги умумий янгиланишлар пакети таркибида барча фойдаланувчилар учун стандарт ҳолатда мавжуд бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Microsoft Windows 11 учун йирик унумдорлик янгиланишини чиқарди