Caihong 5 номли учувчисиз аппарат бугун, яъни 2 ноябр куни намойиш этилди. Аппарат Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўтказилаётган Халқаро авиацион-аэрокосмик кўргазма доирасида тақдим этилди. Дронлар орасида фаолият радиуси энг каттаси шу ҳисобланади.
Осмон ости мамлакатининг улкан дронини China Aerospace Science and Technology Corporation ширкати ишлаб чиқарган. Дроннинг қанотлари 21 метрлиги кишини ҳайратга солади. Caihong 5 ҳавода (10 км баландликда) 60 соатгача ишлаши мумкин. Аппаратга 24тагача ракета жойлашади.
Айтиб ўтиш керакки, 1999 йилдан бери China Aerospace Science and Technology Corporation Хитой армиясига ҳарбий аслаҳалар тайёрлаб берувчи асосий компаниядир. Компания мутахассислари космик аппаратлар, ракета ташувчилар, стратегик ва тактик ракета тизимлари ва ердаги қурилмалар ясаш устида ишлайди. Бундан ташқари CASC машинасозлик, кимёвий саноат, алоқа, транспорт жиҳозлари, компьютерлар, атроф-муҳит муҳофазаси анжомлари тайёрлаш ишлари билан шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди