Нидерландиянинг Philips компанияси Xiaomi билан ҳамкорликда ақлли лампалар яратишга келишиб олди. Янги ақлли лампалар Xiaomi тақдим қиладиган “ақлли уй” технологиясининг бир қисми сифатида тизимга қўшилиши маълум қилинган.
Philips компаниясининг расмий сайтида ёзилишича, янги лампаларни смартфондаги махсус илова орқали бошқариш мумкин бўлади. Лампалар хитойлик гигантнинг савдо тармоқлари орқали сотилади.
Гарчи икки йирик фирма бу борадаги ҳамкорлик тўғрисида энди эълон қилган бўлса-да, бироқ улар шу йилнинг сентябрь ойида Philips Eyecare номли LED лампани намойиш этишганди. Мазкур ақлли лампа исталган томонга бурилиши, ёрқинликни фойдаланувчининг ҳолатига қараб йўналтириши билан кўпчиликнинг эътиборини тортган. Ушбу лампага Wi-Fi модул ўрнатилган бўлиб, уни смартфон орқали созлаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди