![AMD RX 9000 сериясини 28-февралда тақдим этади](/uploads/posts/2025-02/0e85e80b53_snimok-ekrana-2025-02-15-v-03_39_51.webp)
AMD 28-феврал куни YouTube орқали жонли эфир ўтказиб, янги Radeon RX 9000 серияли график карталарининг техник хусусиятлари ва нархлари ҳақида маълумот беради. Геймерлар ушбу тақдимотни CES 2025 кўргазмасида кутган эди, бироқ AMD фақат қисқа тизер билан чекланган ва асосий тақдимотни алоҳида ўтказишга қарор қилган эди.
NVIDIA эса ушбу эълон фонида RTX 5070 модели чиқарилишини феврал охиридан 5-мартга кўчирди, бироқ RTX 5070 Ti 20-феврал куни режалаштирилганидек сотувга чиқади. Афтидан, NVIDIA RX 9070 ва 9070 XT фақат RTX 5070 модели билан рақобат қилиши мумкин деб ҳисоблаб, унинг чиқишини кейинга сурган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар