07:47 / 16.02.2025
333

AMD RX 9000 серияси 28-февралда тақдим этилади

AMD RX 9000 серияси 28-февралда тақдим этилади
AMD вице-президенти Дэвид Макафи Radeon RX 9000 серияси учун тақдимот санасини эълон қилди. Унга кўра, тадбир 28-февралда ўтказилади.

Презентация YouTube орқали жонли эфирда бўлиб ўтади, унда AMD RX 9070 Ti ва RX 9070 видеокарталари ҳақида батафсил маълумот беради. Ушбу моделларда RDNA4 архитектураси қўлланилиб, FSR4 upskalerini қўллаб-қувватлайди.

Янги RX 9070 XT ва RX 9070 2025 йил март ойининг бошида сотувга чиқиши кутилмоқда. Шу билан бирга, рақобатчи Nvidia GeForce RTX 5070 Ti эса 20-февралдан сотувга чиқиши мумкин.
AMD

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно