
Таниқли миллиардер ва xAI технология компанияси раҳбари Илон Маск янгиланган Grok 3 чат-боти тақдим этилишини эълон қилди.
Маск ушбу янги сунъий интеллектни "Ердаги энг ақлли AI" деб таърифлади. Унинг тақдимоти 18 февраль куни Тошкент вақти билан соат 05:00 да (Тинч океани вақти билан 17 февраль 20:00 да) бўлиб ўтади.
Янгиланган Grok 3 тизими маълумотларни таҳлил қилиш ва жавоб бериш бўйича илгари ҳеч бир ишланма эриша олмаган даражада юқори самарадорликка эга. Синовларда Grok 3 рақобатчиларини ортда қолдиргани ҳақида Маск маълум қилди.
Авваллари Grok чат-ботидан фақат X Premium обуначилари фойдаланишлари мумкин эди. Grok 3 эса барча учун бепул. Уни ишлатиш учун grok.com веб-сайти ёки мобил илова орқали кириш кифоя. Чат-ботнинг асосий фарқи — деярли чегарасиз савол-жавоб имкониятига эга бўлиши. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар