Хитойнинг энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бўлган Huawei компанияси кейинги икки йил давомида савдо кўрсаткичлари бўйича АҚШнинг Apple фирмасидан ўтиб кетишни режалаштирган.
Terabayt.uz сайти ёзишича, бу ҳақда компаниянинг расмийларидан бўлган Ричард Ю маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Huawei яқин орада Apple’дан смартфон савдоси кўрсаткичлари бўйича ўтиб кетиш учун барча имкониятларга эга (ҳозир хитойлик компания смартфон савдолари бўйича жаҳонда учинчи ўринга кўтарилган, Apple эca иккинчи ўринда). Strategy Analytics статистикасига кўра, жорий йилнинг 3 чорагида Хитой фирмаси жами 33,6 млн қурилмани сотувга чиқарган бўлиб, бу кўрсаткич ушбу даврда жаҳон бўйлаб сотилган умумий смартфонларнинг 9 фоизини ташкил қилади. Apple эса 45,5 миллион қурилмани сотувга чиқариб, смартфон бозорининг 12 фоизига эгалик қилган.
Умуман олганда, Huawei компаниясида мазкур мақсадга эришиш учун имкониятлар етарли. Компания бундан бир неча кун илгари Германияда ўзининг навбатдаги флагмани, йирик экран ва жаҳондаги энг кучли процессор билан жиҳозланган Huawei Mate 9 моделини тақдим қилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди