09:53 / 18.02.2025
139

Tether фалаж одамлар учун ақл билан бошқариладиган технологиялар яратмоқда

Tether фалаж одамлар учун ақл билан бошқариладиган технологиялар яратмоқда
Tether компанияси Neuralink’га ўхшаш нейрочип яратиш устида ишламоқда. USDT эмитенти Neurotech компанияси билан ҳамкорлик қилиб, фалаж одамларнинг роботлар, дронлар ва матн ёзиш тизимларини фикр кучи билан бошқаришига ёрдам берадиган технологияларни ривожлантирмоқда.

Tether ушбу тадқиқотларга 200 миллион доллар сармоя киритган.

Маълумки, Neuralink — бу Илон Маск томонидан асос солинган нейротехнологик компания бўлиб, у мия ва компьютер ўртасида бевосита алоқа ўрнатиш учун имплантлар ишлаб чиқади. Унинг мақсади фалаж одамларнинг ҳаракатланишини тиклаш, сунъий ақл билан интеграцияни кучайтириш ва мияни тўғридан-тўғри технологияларга улаш имкониятини яратишдан иборат.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно