
Хитой парламенти киберхавфсизликка доир янги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар қилмоқда Kun.uz сайти.
Таъкидланишича, ҳужжат Бутунхитой халқ вакиллари доимий қўмитасининг сессиясида муҳокама этилган. Синьхуа агентлигига кўра, бу қонун ҳуқуқ-тартибот идораларига Хитой ахборот инфратузилмаларида қўпорувчилик қилишда гумон қилинган хорижий шахс ва ташкилотларнинг ҳисоб рақамларини музлатиб қўйишга имкон беради.
Бундан ташқари, қонун Хитойнинг маҳаллий IT-соҳасини ҳимоя қилишга қаратилган. Ғарб ОАВ фикрича, бу ҳужжат, ўз навбатида, хитойликларнинг хориж маҳсулотларини харид қилиш хоҳишини йўққа чиқариши мумкин.
Октябрь ойи бошларида ХХР раиси Си Цзиньпин Хитойнинг ўз интернет тизимларини барпо этишни тезлатиш зарурлиги ҳақида гапирган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар