00:15 / 24.02.2025
17

iOS 18.4 beta CarPlay интерфейсини яхшилади

iOS 18.4 beta CarPlay интерфейсини яхшилади
Apple CarPlay тизимини сезиларли даражада янгилаб, iOS 18.4 beta версиясида катта экранлар учун учинчи қатор иконка қўшди. Бу ўзгариш автомобил экранларида интерфейсни янада қулай ва замонавий қилишга қаратилган.

Аввалги версияларда CarPlay барча экран ўлчамларида фақат икки қатор иконка ишлатган, бу эса баъзи автомобилларда тўлиқ мос тушмас эди. Янги дизайн эса 11 дюйм ва ундан катта экранларга мос равишда иконкалари ҳажмини кичрайтириб, интерфейсни янада ихчамлаштирди.

Мазкур янгиланиш iOS 18.4’нинг расмий чиқарилиши билан барча CarPlay фойдаланувчилари учун тақдим этилади.

Шу билан бирга, жамоатчилик Apple’нинг янги авлод CarPlay тизимини эълон қилишини кутмоқда. Дастлаб, компания CarPlay 2.0 версиясининг 2024 йил охирида тақдим этилишини айтган эди, аммо ҳозирча расмий маълумот йўқ. Янги версияда автомобилнинг иқлим назорати, тўхташ камераси ва бошқа тизимлари билан интеграция бўлиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно