Тайваннинг ASUS компанияси Republic of Gamers (ROG) сериясига тегишли янги ASUS ROG G701VI ноутбукини тақдим этди. Ушбу моделнинг тайёрланаётгани борасида компания сентябрь ойида ўтказилган IFA 2016 кўргазмасида маълум қилган эди.
Ноутбук кадрни янгилаш частотаси 120 Гц бўлган 17,3 дюймли Full HD форматидаги дисплей билан жиҳозланган. Terabayt.uz сайтининг ёзишича, айнан ману шу инновация гаджетнинг энг асосий хусусияти ҳисобланади. Шу билан бир қаторда ноутбук кадрнинг кесилиши ёки секин юкланишини бартараф этишга қаратилган NVIDIA G-Sync адаптив синхронизация технологиясини қўллаб-қувватлайди.
Видеокартага келсак, ASUS ROG G701VI кучли, 8 ГБ GDDR5X хотирага эга fGTX 1080 дискрет тезлаткичи билан қувватланган. Ноутбук VR (виртуал реаллик) қурилмаларига ҳам мос келади.
Модель модификациясига қараб Intel Core i7-6820HK ёки Core i7-6700HQ процессорида ишлайди, унга 64 ГБгача бўлган DDR4-2400 туридаги оператив хотира ўрнатиш мумкин. Портлардан USB 3.1 Type-C, учта USB 3.0, биттадан HDMI, Mini DisplayPort ва Thunderbolt слотлари кўзда тутилган.
Габаритлари — 429 × 309 × 33–35 мм, оғирлиги – 3,8 кг. Модель декабр бошида 3000 евро нархида Европада сотувга чиқади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди