date
views 502

General Motors сунъий интеллектга сармоя киритмоқда

General Motors сунъий интеллектга сармоя киритмоқда
General Motors (GM) компанияси сунъий интеллект (AI) технологияларини фаол жорий этишни режалаштирмоқда. AI электр автомобилларини ишлаб чиқариш, юк ташиш жараёнлари, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда фойдаланилади.

Бу мақсадда GM 49 ёшли Барак Туровскийни ишга олди. У илгари Cisco компаниясида AI бўлимига раҳбарлик қилган, шунингдек, Googleда технология бўлимини бошқарган.

GM’нинг юқори лавозимли вакили Дейв Ричардсон AI электр ва ички ёнув двигателли автомобиллар, шунингдек, автоном транспорт тизимлари келажагида муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Туровскийнинг тажрибаси AI технологияларини GM маҳсулотларига жорий қилишни тезлаштиради.

Бугунги кунда GM AI технологияларидан қуйидаги соҳаларда фойдаланмоқда:
- Электр автомобиллар учун қувватлаш станцияларнинг энг қулай жойларини аниқлаш
- Дилерлар учун автомобил буюртмаларини яхшилаш
- Ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш

Туровский GM дастурий таъминот ва хизматлар бўлимига қўшилади ва компаниянинг AI стратегиясини илгарилашга ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » General Motors сунъий интеллектга сармоя киритмоқда