Google компанияси яқинда дастурчилар учун ўтказилган Chrome Dev Summit 2016 конференциясида биринчи марта Chrome браузерининг ўрнатилиш қўламига аниқлик киритди.
Chrome Engineering бўлими вице-президенти Дэрин Фишернинг қайд этишича, бутун дунё бўйлаб Chrome браузери ўрнатилган қурилмаларнинг сони 2 миллиардан ортиқдир. Terabayt.uz сайтида берилган маълумотга кўра, Google бундан аввал Chrome браузерининг қанча гаджетларга ўрнатилишига оид маълумотларни ошкор қилмаган. Фақатгина шу йилнинг апрель ойида Chrome браузерининг мобил иловасини ойига 1 миллиардга яқин фойдаланувчилар ишлатиши борасида хабар берилган, холос.
Google компаниясининг ҳозирда фойдаланувчилар базаси 1 миллиарддан ортиқ бўлган 7 та маҳсулоти мавжуд. Булар: Gmail, Android, Chrome, Maps, Search, YouTube ва Google Play ресурсидир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди