date

Chrome браузерида жойлашувни аниқ эмас, тахминий кўрсатиш имконияти пайдо бўлди

Chrome браузерида жойлашувни аниқ эмас, тахминий кўрсатиш имконияти пайдо бўлди

Google компанияси Android учун Chrome браузерида фойдаланувчиларга ўз жойлашувини аниқ эмас, балки тахминий тарзда веб-сайтлар билан улашиш имконини берувчи янги функцияни тақдим этди. Эндиликда фойдаланувчилар ўз махфийлигини ҳимоя қилиш мақсадида сайтларга аниқ координаталарини юборишдан воз кечишлари мумкин. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания вакилларининг таъкидлашича, етказиб бериш хизматлари ёки банкомат қидириш каби аниқ жойлашувни талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд. Бироқ об-ҳаво маълумотлари ёки маҳаллий янгиликларни кўриш каби вазиятларда тахминий жойлашув етарли бўлади. Бу ўзгариш фойдаланувчиларга ўз шахсий маълумотлари устидан кўпроқ назорат ўрнатиш имконини беради.

Google ушбу функцияни келгуси ойларда компьютерлар учун ҳам жорий этишни режалаштирмоқда. Ҳозирча iOS тизимидаги Chrome браузери учун бундай янгиланиш қачон чиқиши ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Шунингдек, Google веб-ишлаб чиқувчилар учун янги АПИ воситаларини тақдим этади. Улар орқали дастурчилар сайт функционаллиги учун айнан қайси турдаги жойлашув маълумоти зарурлигини белгилашлари мумкин. Компания ишлаб чиқувчиларни фақатгина зарур бўлган ҳоллардагина аниқ жойлашувни сўрашга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Chrome браузерида жойлашувни аниқ эмас, тахминий кўрсатиш имконияти пайдо бўлди