Кеча opensignal сайти 2016 йилга доир жаҳондаги энг тезкор 4G тармоғига эга бўлган мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Бу йилги ҳисоботга кўра, жаҳондаги баъзи мамлакатлардаги 4G сигналининг тезлиги тез орада сониясига 50 Мбитга етиши кузатилмоқда. Нашрнинг маълум қилишича, жаҳондаги ўртача 4G сигналининг тезлиги 17,4 Мб/сонияни ташкил қилмоқда. Ушбу кўрсаткич ўтган 2015 йилда сониясига 12,6 Мбит бўлган эди.
2016 йил якунларига кўра Сингапур 45,9 Мбит/сония тезлик билан жаҳондаги энг тезкор 4G қопламига эга мамлакат деб топилди. Иккинчи ўринни бироз фарқ билан (45,8 Мбит/с) билан Жанубий Корея банд қилди. Венгрия (40,6 Мбит/с), Руминия (35,6 Мбит/с) ва Янги Зеландия (34,9 Мбит/с) рейтингнинг кучли бешлигидан ўрин олишди. Рейтингда жами 78 та мамлакат қамраб олинган. Қозоғистон 21,67 Мбит/с тезлик билан рўйхатнинг 40 поғонасида келмоқда.
Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди