22:10 / 12.11.2016
9 259

Dumpster – смартфондаги “Корзина”

Dumpster – смартфондаги “Корзина”

Баъзида смартфондан билиб-билмай керакли расм, видео ва бошқа файлларни ўчириб юборамиз. Албатта, кўпинча ўчирилган файлларни ташқи дастур ва қурилмалар (масалан компьютер) ёрдамида тиклаш мумкин. Бироқ бунинг вақт ва маблағ талаб этилади.

Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш биз ўйлагандан анча осон. Бунинг учун Google Play’да бир қатор иловалар мавжуд бўлиб, улар ўчирилган файлларни қайта тиклаш имкониятини беради. Мана шундай иловалардан бири Dumpster — Корзина иловасидир.

Иловадан фойдаланиш жуда қулай, бунинг учун сиздан махсус малака ёки билим талаб қилинмайди. У худди компьютердаги “Корзина” (Сават) каби ишлайди. Мазкур илова билан смартфондан исталган файлни бехавотир ўчириб юбориш мумкин. Агар ўчирилган файллардан бирортаси яна сизга керак бўлса, иловага кириб уни тикласангиз бўлади. Илова фото, видео, аудио pdf, zip, mp3, mp4, ppt, doc, avi, mpg, jpg, rar ва бошқа кўплаб форматларни қўллаб-қувватлайди.

Иловадан фойдаланиш учун рут-асос ёки интернет алоқаси керак бўлмайди.

Шунингдек, иловани ўзидан бевосита файлларни турли сервис ва мессенжерларга юбориш, агар иловадаги бирор файл умуман керак бўлмаса, уни бутунлай ўчириб ташлаш мумкин.

Эслатма: Илова Android платформасида ишлайдиган қурилмаларга мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Dumpster – смартфондаги “Корзина”