7 108
LG’нинг бир миллиметр қалинликдаги OLED телевизорлари 2017 йилда сотувга чиқарилиши мумкин
Wi-Fi Alliance ташкилотининг сайтида LG компаниясига тегишли 2017 йилда ишлаб чиқариладиган OLED телевизорларнинг номи ва экран ўлчамлари эълон қилинган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Қурилмалар орасида LG W7 номли модель ҳам ўрин олган. Мутахассислар мазкур моделни жуда ҳам юпқа LG Wallpaper OLED TV концептининг ҳақиқий намунаси сифатида тахмин қилишмоқда. LG Wallpaper OLED TV прототипи 2015 йилда ўтказилган кўргазмалардан бирида намойиш қилинган эди.
Ушбу прототипнинг қалинлиги бор-йўғи 0,97 мм бўлган. Панелнинг оғирлиги 1,9 кг бўлиб, уни махсус таглик ёрдамида деворга илиш ва ечиш жуда осон. Экраннинг диагонали 65 дюйм (OLED65W7) ва 77 дюйм (OLED65W7).
LG фирмаси мазкур панелларни CES 2017 кўргазмасида яна кўрсатиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди