
GeForce RTX 5060 ва RTX 5060 Ti нархлари ва техник хусусиятлари расмий эълондан олдин интернетга сизиб чиқди, деб хабар беради Pepelac News.
Хитойлик чакана сотувчилар маълумотига кўра, RTX 5060 12 ГБ видеоҳотира билан тақдим этилади, бу эса аввалги 8 ГБ GDDR7 ҳақидаги маълумотларга зид келмоқда.
Нархлар қуйидагича (ҳозирги курс бўйича):
RTX 5060 – 3 799 юань (6,27 миллион сўм)
RTX 5060 Ti – 4 299 юань (7,1 миллион сўм)
Бу нархлар кутилганидан анча юқори, чунки аввал RTX 5060 4,2 миллион сўм атрофида баҳоланаётган эди.
RTX 5060 ва 5060 Ti техник хусусиятлари:
RTX 5060: 3 840 CUDA ядро, 128-бит интерфейс, TDP 150 Вт
RTX 5060 Ti: 4 608 CUDA ядро, TDP 180 Вт
RTX 5060 нинг 12 ГБ версияси бозорга мухим янгилик олиб кириши мумкин, чунки 8 ГБ хотирали видеокарталар замонавий ўйинлар учун етарли эмаслиги тобора аён бўлиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар