
Facebook ижтимоий тармоғидаги адашув айрим фойдаланувчилар саҳифаларида уларнинг ўлгани ҳақида эслатмалар пайдо бўлишига олиб келди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
«Бу ўта хунук хато бўлди ва биз уни ўнгладик. Юз берган ҳолатдан чуқур афсусдамиз», — дея узр сўради компания матбуот котиби.
Абадийлаштирилган профиллар учун мўлжалланган эслатма ҳатто Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг саҳифасида ҳам пайдо бўлди. Саҳифа юқорисида қуйидаги сўзлар жойлаштирилди: «Биз Маркни севган инсонлар унинг ҳаётини ёдга олиш ва нишонлаш учун ўзгалар бўлишадиган нарсалардан таскин топади деб умид қиламиз».
Маълумот учун, Facebook’даги саҳифасини абадийлаштириш имконияти фойдаланувчиларда 2015 йилда пайдо бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар