
Google ўз тарихидаги энг йирик сотиб олишни амалга ошириб, киберхавфсизлик соҳасидаги Wiz стартапини 32 миллиард долларга харид қилди, деб хабар берди Pepelac News.
Бу битим Google’нинг облако хавфсизлигидаги позициясини мустаҳкамлаш ва AWS ҳамда Microsoft Azure билан рақобатни кучайтириш имконини беради.
Wiz мустақил компания сифатида фаолият юритишда давом этади ва фақат Google Cloud билан чекланмай, барча облако платформаларда ишлайди.
Wiz кенгайиш режаларини эълон қилди, жумладан, янги ходимларни жалб қилиш ва бошқа компанияларни сотиб олиш орқали бизнес ҳажмини ошириш.
Бу битим Google’га киберхавфсизлик соҳасида кучли актив қўшиб, корпорациянинг позициясини мустаҳкамлайди.
Ҳозирда битим расмий тасдиқланиш жараёнида, ва яқин келажакда тўлиқ якунланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар