01:43 / 19.03.2025
15

Янги модулли Apple Watch тақдим этилади

Янги модулли Apple Watch тақдим этилади
Apple Watch ҳар доим саломатликни кузатиб боради, деб Pepelac News хабар берди.

Apple инновацион модулли Apple Watch концепцияси учун патент олди. Янги дизайн соатларни ремешкадан ажратиш имконини беради, бу эса қурилмани зарядлаш вақтида ҳам фойдаланувчининг соғлиқ ҳолатини кузатишга ёрдам беради.

Патентга кўра, асосий биометрик сенсорлар соат корпусидан алоҳида бўлган ремешкда жойлашади. Бу технология юрак уриши, тана ҳарорати каби маълумотларни заряд пайтида ҳам тўплаш имконини беради.

Мазкур «ажратилувчи дизайн» соат корпусини алоҳида зарядлашга, ремешк эса мониторингни давом эттиришига имкон яратади. Шунингдек, корпус ва ремешк бирга ёки мустақил равишда ишлаши мумкин.

Apple ушбу ёндашувни фойдаланувчилар тажрибасини яхшилаш, шунингдек, спорт машғулотлари ёки ижтимоий тадбирлар вақтида узлуксиз саломатлик мониторингини таъминлаш учун жорий этмоқчи.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно