
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси голографик технологиялар билан кучайтирилган телевизорларнинг навбатдаги сериясини патентлади. 3D технологияларга эга бўлган Samsung телевизорларига жаҳон бозорида кучли талаб кузатилмади. Ўтмишдошларидан фарқли тарзда янги голографик телевизорларга 3D контентни намойиш қилиш учун қўшимча аксессуарларга зарурат бўлмайди.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, мажмуа лазер нур манбаи, бошқарув блоки, фазовий нур модулятори, шунингдек фойдаланувчини кузатиш блокини ўз ичига олади. Модулларнинг сўнггиси голографик тасвирни оптималлаштириш мақсадида кўзларнинг жойлашувини аниқлашга мўлжалланган.

Патент буюртмаси жорий йилнинг январида берилган, бироқ ҳужжат эндигина чоп этилган. Таклиф қилинган тизимнинг амалга ошиш муддатлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар