кеча Хитойнинг Huawei компанияси QHD форматидаги экранга эга Huawei Mate 9 Pro моделини расман намойиш этди. Бундан тахминан икки ҳафта аввал компания Mate сериясидаги навбатдаги флагманни эълон қилган эди.
Huawei Mate 9 Pro тўлиқ металл корпус билан ўралган, бармоқ изи сканери, 5,5 дюймли QHD экран, HiSilicon Kirin 960 процессори билан жиҳозланган. Модель Galaxy S7 Edge каби икки томондан қайирма экранларга эга. Leica томонидан сертификатланган асосий камера 20 МПли монохром сенсор ва 12 МПли рангли сенсордан ташкил топган. Селфикамеранинг аниқлиги – 8 МП. Батареясининг сиғими 4000 мА/ст бўлиб, сўнгги Mate флагманларидан фарқ қилмайди.
Модель Android 7.0 Nougat дастурида ишлайди, 4 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Сотувлари жорий ҳафтада Хитойда бошланади, нархи – 686 доллар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди