
Турли хилдаги ичимликлар билан дунёга танилган АҚШнинг Coca-Cola компанияси ўзини гаджетлар саноатида ҳам синаб кўриш ниятида, шекилли. Фирма яқинда пластик идишга ўрнатилаган селфи камерани ишлаб чиқди. Terabayt.uz нашрининг ёзишича, аксесскарни 500 мл сиғимдаги Coca-Cola бутилкасига ўрнатиш мумкин. Шу тариқа оддий ичимлик идиши селфи оладиган бутилкага айланади-қўяди.
Қиялик бурчаги 70 градусдан ошганда аксессуар автоматик тарзда расмга олишни бошлайди (яъни бевосита ичимликни истеъмол қилиш вақтида). Аксессуарда олинган расмларни бошқа қурилмага узатишга хизмат қиладиган USB порт ҳам кўзда тутилган.
Ҳозирча гаджетнинг бошқа техник параметрлари ва сотувга чиқиш санасига аниқлик киритилмаган. Бироқ тизерларга қараганда аксессуар тез орада АҚШ дўконларида пайдо бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар