
Дунёда илк марта сунъий интеллект олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинди. Euronews хабар беришича, Flynn номли нейротармоқ рақамли санъат йўналиши бўйича таҳсил олади.
Flynn университетнинг стандарт қабул жараёнларидан муваффақиятли ўтди: у портфолио тақдим этди, интервьюда қатнашди ва кириш имтиҳонларини топширди. Қизиғи шундаки, сунъий интеллект ўзининг инсон эмаслигини яширмади. Аммо бу ҳолат университет ўқитувчиларида ҳеч қандай шубҳа ёки қаршилик уйғотмади.
“Талабалар фақат инсон бўлиши керак деган ёзма талаб йўқ. Аниқ сабабларга кўра, бу ҳақда ҳеч ким аввал ўйлаб кўрмаган”, — деди университетнинг рақамли санъат кафедраси раҳбари Лиз Хаас. Унинг таъкидлашича, Flynn интервью жараёнида ўзини жуда яхши намоён қилган ва юқори даражадаги портфолио тақдим этган.
Flynn'ни яратган мутахассислар сунъий интеллектни янада такомиллаштириш мақсадида уни дарслар ва талабалар билан мулоқотга жалб қилишларини билдиришди. У расман кузги семестрдан бошлаб таълимни бошлаши кутилмоқда, аммо айни пайтдаёқ айрим дарсларда иштирок этмоқда.
Бу воқеа таълим соҳасида янги даврни бошлаётгани ва сунъий интеллектнинг инсон фаолиятига қандай тез сингиб бораётганини яққол намоён этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар