Таниқли инсайдер Эван Бласснинг Твиттердаги саҳифасида ҳали анонси ўтказилмаган Samsung Galaxy J3 (2017) моделининг тасвири эълон қилинди. Бласснинг блогида ёзилишича, мазкур смартфон SM-J327 модел кодига эга бўлади. Шунингдек, блогда келтирилган ахборотга кўра, SM-J3119 модель коди Galaxy J3 Pro қурилмасига тегишли.
Аввалроқ мазкур моделнинг Хитой телекоммуникация қурилмаларини рўйхатга олиш базасида (TENAA) пайдо бўлганлиги ҳақида сайтимизда ёзган эдик. Ҳозиргача мавжуд маълумотларга қараганда, Samsung Galaxy J3 (2017) Snapdragon 430 процессорида ишлайди, 1,5 ёки 2 ГБ оператив хотирага эга бўлиши мумкин. Модель Android операцион тизимининг 6.0.1 Marshmallow версияда фаолият кўрсатади.
Ҳозирча янги смартфоннинг тақдимот санаси маълум эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди