
NVIDIA келаси ҳафта чиқаришни режалаштираётган GeForce RTX 5060 Ti видеокарталарининг 8 ва 16 Гб хотирали версиялари учун тавсия этилган нархларни эълон қилди, деб pepelac.news хабар берди.
8 Гб версияси тахминан 379 долларни (тақрибан 4 927 000 сўм) ташкил этса, 16 Гб версияси 429 доллар (тақрибан 5 577 000 сўм) этиб белгиланган.
Бу нархлар аввалги кутилган нархлардан арзонроқ ва NVIDIA бундан бозорда рақобатни оширишни мақсад қилган.
RTX 5060 Ti видеокарталари GB206‑300 чипи, 5 нм технология, 128-бит GDDR7 хотира, 4 608 CUDA ядрочи, 448 ГБ/с тезлик, 144 Tensor ва 36 RT ядрога эга. Энергия сарфи — 180 Вт, интерфейс — PCIe 5.0.