Дунёда атиги етти нусхада бўлган Koenigsegg One:1 гиперкарининг бири АҚШда дастлабки қийматидан беш баробар қимматга сотилди. GTSpirit нашрининг The Auto Art дизайн ательесига таянган ҳолда ёзишича, гиперкарга 10 млн доллар тўлашган, дейилади "Кун" нашрида.
Koenigsegg One:1 2014 йилда нималарга қодирлигини намойиш қилган эди. Унинг номи қувватининг вазнига нисбатини, яъни бир от кучига бир килограмм мос келишини англатади. Автомобиль 1341 от кучига эга бўлган, беш литр ҳажмдаги саккиз цилиндрли мотор билан жиҳозланган. У иккита турбинага эга. Автомобиль икки узатмали етти босқичли автомат қути кўмагида ҳаракатланади. Вазни ҳам от кучига мос равишда 1341 кгга тенг.
Модель бир неча маротаба тезлик рекордларини ўрнатган. Гиперкар Спа-Франкоршам ва «Сузука» автодромларидаги энг тезкор серияли автомобиль бўлган эди. У «0-300-0» кўрсаткичига 17,95 сонияда эриша олган. Бундан ташқари, икки километр масофада соатига 386 км тезликка чиққан.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди