date
views 234

Android 16 янгиланган дизайн билан ранглироқ бўлади

Android 16 янгиланган дизайн билан ранглироқ бўлади
Google Android 16 тизимида дизайнни янгилаб, "чистый Android" га ранглар киритишни бошлади, деб Wylsa.com сайти хабар берди.

Бета-версияда журналистлар Material Design 3 Expressive номли янги дизайн кодини намоён этувчи янгича иконкаларни кузатишди. Настройкалар менюси энди OPPO ва OnePlus смартфонларида қўлланадиган ColorOS дизайнига ўхшай бошлаган.

Ҳар бир бўлим учун алоҳида рангдаги иконкалар тайинланган. Фақатгина “Цифровое здоровье” ўзининг серафшон рангида қолган. Бу янгилик “чистый Android”нинг яксон кўринишига ранг-баранглик бағишлайди.

Энди фақат асосий экрандаги Google қидирув виджетини олиб ташлаш имкониятини бериш ва шторка менюсини қулайроқ қилиш қолди. Google’га бу борада ColorOS’дан “илҳом олиш” айб эмас.

Android 16 тизимидаги ушбу янгиликлар 20 май куни Google I/O конференциясида расман тақдим этилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Android 16 янгиланган дизайн билан ранглироқ бўлади